Янгиликлар
Ўзбекистон яна бир поғона юқорилади!

ФИДE томонидан эълон қилинган август ойидаги федерациялар рейтингида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 8-ўринга кўтарилди.
Аввалги рейтингга нисбатан 1 поғона юқорилаган терма жамоамизнинг Топ-10 шахматчилари ўртача рейтинги 2626 ни ташкил этди.
Бу натижа Ўзбекистон шахматининг халқаро майдондаги барқарор ўсиши ва шахматчиларимизнинг муваффақиятли иштироки самарасидир.