Янгиликлар
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: 6-турдан кейинги турнир жадвали

6 та турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 12 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон жамоаси таъқибчилардан яққол ўзиб кетиб, турнирда пешқадамликни ўз қўлига олди!
Аёллар ўртасида Хитой жамоаси 12 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон аёллар биринчи жамоаси ҳозирда 18-поғонадан жой олган. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, турнир ҳали тугагани йўқ — қизларимиз охирги мағлубиятга қарамай, олдинда ҳали кўп имкониятларга эгалар ва Олимпиаданинг кучли учлиги учун курашни тўлақонли давом эттирмоқда!
«Sehrli Shahmat» клуби юртдошларимизга омад тилайди!