Янгиликлар

Жавоҳир Синдоров Карлсен ва бошқа юлдузларга қарши ўйнайди

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 3–13 сентябр кунлари Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида ўтадиган Global Chess League мусобақасида иштирок этади. У илк бор жамоасининг Icon — асосий етакчиси сифатида биринчи тахтада ўйнайди.
Синдоров FYERS American Gambits таркибида Магнус Карлсен, Алиреза Фирузжа, Ян Непомняшчий, Вишванатан Ананд ва Максим Вашие-Лаграв каби шахмат афсоналарига қарши баҳс олиб бориши мумкин.
Ўзбекистонлик гроссмейстер учун мусобақа Самарқанддаги Шахмат Олимпиадаси ва Жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешга қарши бўлажак жаҳон чемпионлиги матчи олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Синдоровнинг ўзи кучли рақибларга қарши кўпроқ ўйнашни исташини айтган. Унинг фикрича, Гукеш бир неча йилдан бери жаҳон элитасида ўйнагани учун тажрибаси кўпроқ, шу сабабли ҳар бир кучли турнир унга жаҳон чемпионлиги баҳси олдидан қўшимча тажриба беради.
Айниқса, 7 ва 11 сентябр кунлари Карлсен жамоасига қарши ўйинлар шахмат мухлислари учун алоҳида қизиқ бўлади. Бу учрашувлар Тошкент вақти билан 18:00 да бошланиши режалаштирилган.
Global Chess League’нинг 2026 йилги мавсумида 6 та жамоа иштирок этади. Умумий соврин жамғармаси — 1 миллион доллар.

Тегишли мақолалар

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button