Янгиликлар
ЖАҲОН ТОЖИ — 2026: ЖАВОҲИР СИНДАРОВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИГИ УЧУН КУРАШАДИ!

2026 йилнинг 22 ноябридан 12 декабрига қадар шахмат оламида катта тарихий воқеа — классик шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс бўлиб ўтади!
Унда Ўзбекистоннинг ёш ва истеъдодли гроссмейстери Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши жаҳон тожи учун дона суради.
Швейцариянинг Женева шаҳри яқинидаги Колоньи ҳудудида, Мартен Бодмер жамғармаси биносида.
2026 йил 22 ноябрдан 12 декабргача.
Бу нафақат Жавоҳир Синдаровнинг шахсий фаолиятидаги, балки бутун ўзбек шахмати тарихидаги муҳим воқеадир.
Жавоҳир Синдаровга жаҳон тожи йўлида улкан зафарлар тилаймиз!