РАПИД ВА БЛИЦ БЎЙИЧА ФИДE ЖАҲОН ЧEМПИОНАТИ

Жорий йилнинг 25–31 декабрь кунлари Доҳа шаҳрида шахмат бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида рапид ва блитс йўналишлари бўйича ФИДE Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 393 нафар етакчи шахматчилари иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 14 нафар етакчи шахматчи билан қатнашади.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 млн еврони ташкил этиб, шундан эркаклар баҳслари учун 700 минг евро, аёллар баҳслари учун эса 300 минг евро ажратилган.
Чемпионатда жаҳон рейтинги етакчилари — Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Аржун Эригайси каби кучли шахматчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва бошқа иқтидорли шахматчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
«Sehrli shahmat» клуби юртдошларимизга омад тилайди!