Новости
Ўзбекистонлик шахмат фахрийси Лариса Пинчук FIDE томонидан эътироф этилди

FIDE томонидан белгиланган махсус комиссия фахрийларни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ келиб тушган аризалар асосида 2025 йилнинг биринчи чорагида қўллаб-қувватланадиган 11 нафар шахмат фахрийлари рўйхатини эълон қилди.
Эътиборли жиҳати, шахматнинг халқаро ривожига, унинг оммавийлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган дунёнинг энг фидойи шахмат фахрийлари орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Лариса Пинчук номи ҳам қайд этилди.