Новости
Жавоҳир Синдоров “Titled Tuesday” ғолиби

Дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари ўртасида ҳафтанинг ҳар сешанбасида ўтказиб келинадиган “Titled Tuesday” онлайн турнирида Жавоҳир Синдоров 11 имкониятдан 9,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллади.
Ҳиндистонлик шахматчи, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу иккинчи, америкалик Ҳикару Накамура учинчи ўриндан жой эгаллади.