Новости
Кун қаҳрамони: Жавоҳир Синдаров!

Жавоҳир Синдаров 2025 Freestyle Chess Grand Slam турнирининг чорак финалида Fisher шахмати бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Ҳикару Накамурани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Дастлабки партия қора доналарда ўйнаган Жавоҳир қийин вазиятдан чиқиб, рақибини таслим этди. Иккинчи партияда Ҳикару битта сипоҳ устун эди. Ҳамма тай-брек давом этишини кутиб турганди, аммо Жавоҳир партия сўнгида Ҳикаруни қопқонга туширди ва ғалабани илиб кетди.
Энди Жавоҳир ярим финалда Фабиана Каруана билан куч синашади.
«Sehrli Shahmat» клуби Жавоҳирга омад тилайди!