Новости
Осиё ўйинларида шахмат бўйича яккалик баҳс ғолиблари номи маълум бўлади
Сўнгги 2 турдан олдин йигитларимиздан Нодирбек Абдусатторов 5 очко билан 2-ўринда, Жавоҳир Синдоров 4,5 очко билан 9-ўринда бормоқда. Иккаласи ҳам медаллар учун курашади.
Қизларимиздан эса Умида Омонова 5,5 очко билан 2-ўринда бормоқда. Умида ҳам бугун медаль учун курашади. Таъкидлаш жоиз, у кеча жаҳон рейтингида 1-ўринда турган Ҳоу Ифанни мағлуб этиб, ўзига хос сенсация қилди.
Яна бир ҳамюртимиз Нилуфар Якуббоевада эса 3,5 очко бор.
«Sehrli Shahmat» клуби шахматчиларимизга омад тилайди!