Новости
7 соатлик ўта қийин партияда Абдусатторов дурангга эришди
Кеча «Tata Steel Chess-2023» турнирининг 9-тури ўтказилди. «Masters» гуруҳи пешқадами бўлиб юрган Нодирбек Абдусатторов турнир жадвалининг охирги ўринида бораётган германиялик Винсент Кеймер билан куч синашди. 7 соат давом этган партияда 89-юришдан кейин томонлар дурангга рози бўлди.
Ушбу натижадан сўнг, Нодирбек 6,5 очко билан турнир пешқадамлигини ўзида сақлаб қолди. Унинг яқин таъқибчиси нидерландиялик Аниш Гирида 6 очко бор.
Бугун Абдусатторов дунё шахмат рейтингида 2-ўринда бораётган Хитой вакили Динг Лиренга қарши дона суради.
«Sehrli Shahmat» клуби жамоаси Нодирбекка омад тилайди!