Новости

ҒАЛАБААААА!!!

Шахмат олимпиадасининг 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Арманистон устидан ғалаба қозонди. Ғалаба қозонганда ҳам қандайдир омад туфайли эмас, балки ишончли ва мутлоқ устунлик билан 3:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Дастлаб 3-тахтада Жавоҳир Синдоров ғалабани бошлаб берди. Партия ўртасида Жавоҳир жуда ақлли ўйнади ва сипоҳ қурбон қилиб, якунда ғалабани илиб кетди.

Шундан сўнг 2-тахтада Нодирбек Якуббоев совуққонлик билан рақиб босимига туриб берди ва дурангга эришди.

Сўнгра 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов ҳам гарчи ўйин давомида устунлик қилган бўлса-да, дурангга имзо чекди.

Ва охирида 4-тахтада Жаҳонгир Воҳидов фантастик комбинациялари эвазига рақибини тор-мор қилди.

Балли, йигитлар! Қойил, сизларга!

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Терма жамоамиз ҳисобида 16 очко бор. 2 ва 3-ўринларда Ҳиндистон-2 ҳамда Арманистон жамоалари 15 очко билан боришмоқда.

Мусобақанинг яна 2 та тури қолди. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон ушбу 2 та турда Ҳиндистон-2 ва

Нидерландия терма жамоалари билан ўйнаса керак.

Омад ёр бўлсин, йигитлар!

©@xushnudbek

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button