Шахмат олимпиадасининг 7-тури якунланди
Йигитларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. Қизларимиз мағлуб бўлишди
Шахмат олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидовлар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шундай қилиб, терма жамоамиз 5 та ғалаба ва 2 та дуранг билан турнирда 2-ўринга кўтарилиб олди.
Йигитларимиз эртага Германия билан куч синашади.
***
Қизларимиз 7-турда Сербия терма жамоасига 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова ва Мафтуна Бобомуродова дуранг ўйнади, Маржона Маликова эса мағлуб бўлди.
Ҳозирда қизларимиз 45-ўринда боришмоқда.
Кейинги турда қизларимиз Шимолий Македония билан куч синашади.
©@xushnudbek