Новости
Умида Омонова Олий лига ғолиби бўлди!
Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида 9 кун давомида аёллар ўртасида Олий лига баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақада Олий лигада дона суриш имкониятига эга бўлган жами 10 нафар етакчи салоҳият шахматчилар 9 тур давомида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Якуний натижаларга кўра, 9 имкониятдан 6.5 очко жамғарган FIDE устаси, «Sehrli Shahmat» клуби аъзоси Умида Омонова мусобақа ғолиби бўлди.
«Sehrli Shahmat» клуби Умида Омоновани навбатдаги муваффақияти билан самимий табриклайди!