Янгиликлар
Анталяда шахматчиларимиз 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
Туркиянинг Анталя шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Мусобақада 12 та — бешта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Иккинчи ўрин Туркия терма жамоасига насиб этди — 8 та медал.
ФИДE жамоаси 6 та медал билан учинчи ўринни олди.