Бизнинг интервюларимизЯнгиликларТадбирлар
"Sehrli shahmat" рапид турнирга таклиф этади

Ўзбек шахматида тарихий кун!

Бугун Жавоҳир Синдоров тай-брекда мексикалик Хосе Мартинезни мағлуб этиб, Жаҳон кубогининг ярим финалига чиқди.

Шундай қилиб, икки нафар ўзбек шахматчиси — Нодирбек Якуббоев ҳамда Жавоҳир Синдоров ярим финалда ўзаро баҳс олиб боради, яъни бу Жаҳон кубоги финалида 100% бир нафар ўзбек шахматчиси ўйнайди, дегани.

Энг асосийси, Жаҳон шахмат тожи учун йўлланма берадиган номзодлар турнирида камида бир нафар ўзбек шахматчиси 100% иштирок этади дегани! Бунақаси ўзбек шахмати тарихида илк марта бўлмоқда!

Сабаби Жаҳон кубогида дастлабки учта ўринни эгаллаган шахматчи Номзодлар турнирига йўлланма олади. Ҳозир 4 нафар ярим финалчининг 2 нафари ўзбеклар!

«Sehrli shahmat» клуби юртдошларимизни ушбу муваффақият билан табриклайди ва омадлар тилайди!

Тегишли мақолалар

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Шунингдек
Close
Back to top button