Янгиликлар

«Uzchess Cup» турнири якунланди

Умумий мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этадиган «Uzchess Cup» турнири якунланди
«Masters» гуруҳида охирги турда Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Прагнанандҳадан мағлуб бўлди. Натижада уларнинг очколари тенглашиб қолди. Охирги баҳсда дуранг ўйнаган Жавоҳир Синдаровда ҳам бир хил очко бўлди.
Сўнгра Нодирбек, Жавоҳир ҳамда Прагг учаласи ғолиб номини аниқлаш учун тай-брекда куч синашди. Якунда ҳиндистонлик шахматчи биринчи ўринни, Жавоҳир Синдаров иккинчи ва Нодирбек Абдусатторов учинчи ўринни қўлга киритди.
🥇Праггнандҳаа Рамешбабу — 20.000$
🥈Жавоҳир Синдаров — 15.000$
🥉Нодирбек Абдусатторов — 10.000$
«Challengers» гуруҳида Муҳиддин Мадаминов, Футурес гуруҳида эса Ортиқ Нигматов охирги турда ғалаба қозонган эди, аммо аксига олиб, иккала гуруҳдаги асосий рақиблари ҳам ўз ўйинида ғалаба қозонишди, натижада бизникиларга иккинчи ўрин насиб қилди.

Тегишли мақолалар

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button