Янгиликлар

Шахмат ўйнаб қанча топиш мумкин?

2024 йил энг катта мукофот пулларини қўлга киритган шахматчилар рўйхатини эълон қилинди.

Унга кўра, Нодирбек Абдусатторов 2024 йилда 12 та йирик турнирда қатнашиб, жами 132 минг 981 АҚШ доллар маблағ ишлаб олган. Ўзбекистон вакили энг кўп пул топган шахматчилар рўйхатида 12-поғонани банд қилган.

2024 йилда энг кўп пул ишлаб олган шахматчи ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу бўлди. У 1 миллион 577 минг 842 АҚШ доллар ишлаб олишни уддасидан чиққан. Иккинчи ўринни 1 миллион 183 минг 600 доллар билан хитойлик Динг Лирен банд қилган. Кучли учликни франциялик Алиреза Фирузжа 639 минг 173 доллар маблағ билан якунлаб берган.

Дунёнинг энг кучли гроссмейстери, норвегиялик Магнус Карлсен эса 633 минг 369 доллар билан 4 ўриндан жой олган.

Тегишли мақолалар

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button