Янгиликлар

«European Chess Club Cup» ғолиблари аниқланди

«European Chess Club Cup» ғолиблари аниқланди

Cербияда шахмат бўйича клублар ўртасидаги «European Chess Club Cup» мусобақаси якунланди.

84 нафар шахматчи орасида 3 нафар юртдошимиз ҳам иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги 7-тури Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этган «SuperChess» жамоаси ва мусобақа пешқадами «Novy Bor Chess Club» жамоаси ўзаро куч синашиб, ҳисоб 2,5:3,5 кўринишида «Novy Bor Chess Club» фойдасига ҳал бўлди.

Нодирбек Ёқуббоевнинг «TAJFUN-ŠK Ljubljana» жамоаси 7-турда «Sentimento Ajka BSK» билан (3:3) муроса йўлини танлади.

Ўйинлар сарҳисобига кўра, Абдусатторов ва Синдоров жамоасидан устун келган «Novy Bor Chess Club» жамоаси 13 очко билан Европа кубоги соҳиби бўлди.

2-ўринни 12 очкога эга «Alkaloid» жамоаси эгаллади. 11 очко жамғарган «Vados Chess Club» қўшимча кўрсаткичлар билан 3-ўриндан жой олди. Ёқуббоев шарафини ҳимоя қилган «TAJFUN-ŠK Ljubljana» жамоаси 5-ўринни, «SuperChess» эса 10 очко жамғарганлар орасида энг яхши натижа эвазига 7-поғонани эгаллади.

Тегишли мақолалар

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Шунингдек
Close
Back to top button