ЯнгиликларТадбирлар
"Sehrli shahmat" рапид турнирга таклиф этади

Дунё шахмат юлдузлари Тошкентга келмоқда

Шу йилнинг 5-15 июнь кунлари Тошкент мукофот жамғармаси 166 минг АҚШ долларини ташкил этувчи «UzChess Cup» халқаро турнирига мезбонлик қилади.

Ушбу нуфузли мусобақа 3 гуруҳда ўтказилади. Яъни «Masters» гуруҳида рейтинги 2700 ва ундан юқори, «Challengers» гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори, «Futures» гуруҳида рейтинги 2500 ва ундан юқори шахматчилар совринли ўринлар учун беллашади.

«Masters» гуруҳида Н.Абдусатторов, Ж.Синдоров, Н.Ёқуббоев (Ўзбекистон), В.С.Гужрати (Ҳиндистон), П.Магҳсоодлоо (Эрон), Ш.Мамедяров (Озарбайжон), А.Грищук (Россия), Ю.Янъи (Хитой), Р.Раппорт (Руминия) ва А.Сарана (Сербия) ғолиблик учун кураш олиб боради.

«Challengers» гуруҳида Ж.Воҳидов, Ш.Воҳидов (Ўзбекистон), А.Предке, А.Инджик (Сербия), М.Матлаков (Россия), М.Йилмаз (Туркия), А.Донченко (Германия), А.Сулейманли (Озарбайжон), А.Гупта (Ҳиндистон), Е.Романов (Норвегия) ўз имкониятини синаб кўради.

«Futures» гуруҳида эса М.Мадаминов, С.Сайдалиев, М.Суяров, Ҳ.Бегмуродов (Ўзбекистон), Б.Данешвар (Эрон), В.Бернадский (Укарина), В.Расулов (Озарбайжон), С.Тивиаков (Нидерландия), В.Сивук (Швеция) ва М.Никитенко (Беларусь) ўзаро беллашади.

Ҳар бир ўйин бошида шахматчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.

Тегишли мақолалар

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button