Grand Chess Tour доирасида бўлиб ўтган Saint Louis Rapid & Blitz 2026 турнирида Жавоҳир Синдаров иккинчи ўринни қўлга киритди. 9 тур рапид ва 18 тур блитс баҳслари якунига кўра, ҳамюртимиз 40 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга чиқди.