Новости
Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган умуммиллий ташаббус idChess платформасида бошланади

Жорий йилнинг, 15–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси арафасида Ўзбекистон шахмат федерацияси ва сунъий интеллект асосидаги халқаро idChess платформаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватланг — ўз юришингизни қилинг!» умуммиллий рақамли кампаниясига старт берилади.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг етакчи брендлари мобил иловалари орқали фойдаланувчилар «Ўзбекистон учун ўйнаш» имкониятига эга бўлиб, оммавий онлайн турнирларда иштирок этадилар. Ҳар бир ўйналган партия ва ҳар бир юриш Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашнинг бир қисмига айланади.
Кампаниянинг асосий мақсади — 1 миллионта шахмат партиясини жамлаш ҳамда ушбу ташаббусни Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси арафасида халқ бирдамлиги ва миллий қўллаб-қувватлаш рамзига айлантиришдир.