Новости
Муҳиддин Мадаминов — Uzchess Cup чемпиони!

Тошкентда мукофот жамғармаси 121 минг 500 доллар бўлган III халқаро Uzchess Cup турнири якунига етди.
Мусобақанинг Masters гуруҳида сўнгги турга келиб икки нафар ҳамюртимиз: Муҳиддин Мадаминов ҳамда Шамсиддин Воҳидов бир хил – 5,5 очкодан жамғарди. Ғолиб номи тай-брейкда аниқланди. Унда Муҳиддин Мадаминов 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу гуруҳда иштирок этган бошқа шахматчиларимиз: Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко, Нодирбек Ёқуббоев эса 4 очко йиғди.
Шунингдек, Futures гуруҳида яна бир ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратов чемпион бўлган бўлса, Challengers гуруҳи ғолиблиги озарбайжонлик Муҳаммад Мурадлига насиб этди.
«Sehrli Shahmat» клуби Муҳиддин Мадаминовни ушбу ғалаба билан табриклайди.
