Новости

31st Abu Dhabi International Chess Festival” халқаро турнири!

Жорий йилнинг, 15–25 август кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида нуфузли “31st Abu Dhabi International Chess Festival” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Мазкур йирик мусобақага 16 мамлакатдан 1 300 дан ортиқ шахматчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини эса 49 нафар шахматчимиз ҳимоя қилмоқда.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 126 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир 15 та йўналишда, 31 та гуруҳда ташкил этилган.
Етакчи шахматчиларимиздан халқаро тоифадаги спорт усталари Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Акобирхон Сайдалиев ҳам иштирок этмоқда.
«Sehrli Shahmat» юртдошларимизга омад тилайди!

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button