Новости
Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади!

Жорий йилнинг, 20–29 июль кунлари Қирғизистоннинг Чоълпон-Ота шаҳрида 8–18 ёшгача ўсмирлар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 5 давлатдан жами 425 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 129 нафар ёш шахматчи қатнашди.
Юртимиз вакиллари мусобақани юқори савияда ўтказиб, умумжамоа ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медаль билан 1-ўринни эгаллашди.
