Новости
”Women’s Chess Championship 2025” турнири якунланди!

Самарқанд шаҳрида мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этган аёллар ўртасидаги “”Women’s Chess Championship” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.
Мусобақанинг Б гуруҳида 9 турдан 6.5 очко жамғариб, Жумаева Малика, Турсунова Азиза, Нажмитдинова Гулхумор, Хикматхонова Мохинурлар совринли ўринларни эгалладилар.
Ҳамюртимиз Омонова Умида А гуруҳида сўнгги турда Каримова Гулдонани мағлубиятга учратиб, 6,5 очко билан кучли бешликдан жой олди. Каримова Гулдона сўнгги турдаги мағлубиятдан сўнг, 10-ўринни ўринни эгаллади.