Новости
Ўзбекистонлик 2 спортчи 1,3 млрд сўмдан ортиқ пул ишлаб олди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида 750 минг АҚШ доллари соврин жамғармасига эга «Freestyle Chess Grand Slam» шахмат турнири ўз ниҳоясига етди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилди.
Жавоҳир Синдаров «Freestyle Chess Grand Slam» турнирини 4-ўрин билан якунлади ва 60 минг АҚШ доллари мукофотга эга бўлди. Нодирбек Абдусатторов 40 минг АҚШ доллар мукофот пулини қўлга киритди. Магнус Карлсен 3-ўринни эгаллаб, 100 минг долларга эга бўлди.
Турнир финалида Фабиано Каруана Винсент Кеймерга 0,5:1,5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада, Винсент Кеймер Германияда ўтган мусобақанинг чемпионига айланиб, 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритди. Каруана эса 140 минг доллар мукофот билан кифояланди.