Новости
Tata Steel Chess

Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess супертурнирида учинчи ўринни эгаллади
Дунёдаги энг қадимий ва кучли турнирлардан бири — Вейк-ан-Зеедаги Tata Steel Chess’да Нодирбек Абдусатторов учинчи ўринни эгаллади.
Умумий ҳисобда Нодирбек 13 партияда 8 очко жамғарди — 4 та ғалаба, 8 та дуранг ва 1 та мағлубият.
Challengers бўлимида Нодирбек Ёқуббоев 6 марта, хусусан, сўнгги 3 партияда 3 марта ғалаба қозонди, 4 марта дуранг ўйнади ва 3 та мағлубият аламини тотиб кўрди ва бу 8 очко билан турнирда 4-ўринни эгаллаш имконини берди.