Наши интервьюНовостиСобытия
"Sehrli shahmat" рапид турнирга таклиф этади
Афруза Ҳамдамова — икки карра жаҳон чемпиони бўлди!
Афруза Ҳамдамова — икки карра жаҳон чемпиони бўлди!
Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги ФИДE жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муддатидан олдин чемпион бўлди!
У 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қанақа натижа кўрсатишидан қатъий назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Афруза ўтган йилги ФИДE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.
Шундай қилиб, 15 ёшли ҳамюртимиз бугун икки карра жаҳон чемпионига айланди.
«Sehrli Shahmat» клуби Афрузани ушбу ғалаба билан табриклайди!