«Oskemen Open 2024» Жаҳонгир Воҳидов 5 000 $ қўлга киритди
Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида шахмат бўйича «Oskemen Open 2024» турнири бўлиб ўтди.
Унда, мусобақанинг «Masters» гуруҳида 20 гроссмейстер, 29 халқаро мастерлар иштирок этишди. Арманистонлик гроссмейстерлар Мануэль Петросян (2631) ва Арам Акопян (2617), хитойликлар Сюй Сянюй (2621), Бай Цзиньши (2549), эронлик Бардия Данешвар (2613), ҳиндистонлик Сетураман (2576) ҳамда ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов (2572) ғолиблик учун асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилганди.
Мусобақа якунида Жаҳонгир Воҳидов 10 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб, бронза медали билан бирга 5 200 АҚШ доллар миқдоридаги пул мукофотини ҳам қўлга киритди.
Турнирда украиналик Виталий Бернардский 8 очко билан ғалаба қозонди. Жаҳонгир сингари 7,5 очко жамғарган Бай Цзиньши иккинчи ўринни эгаллади.