Наши интервьюНовостиСобытия
«Abu Dhabi Chess Festival 2024»да 11 нафар шахматчимиз қатнашмоқда
Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтаётган «Abu Dhabi Chess Festival 2024» турнирининг «Masters» гуруҳида ўзбекистонлик 11 нафар шахматчи дона сурмоқда.
Мукофот жамғармаси 63 600 $ бўлган турнирнинг ортда қолган 3-туридан сўнг Нодирбек Ёқуббоев юз фоизлик натижа билан мусобақада FIDE байроғи остида ўйнаётган Володар Мурзин билан пешқадамлик қилмоқда.
Бугун, 19 август куни халқаро турнирнинг 4-турида айнан икки етакчи шахматчи куч синашади.
Мусобақалар 25 августга қадар давом этади.