Новости
Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен «Speed Chess Championship»да беллашади

Мусобақа тезкор шахмат бўйича бўлиб ўтади. Унинг плей-офф ўйинлари 26 июль − 9 август кунлари ўтказилади ва бу босқич онлайн тарзда ташкил этилади. Нодирбек Абдусатторов биринчи турда россиялик Янь Непомнящийга қарши баҳс юритади.
Турнирнинг финал босқичи 6-8 сентябрь кунлари Парижда ўтказилади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, ғолиб 35 минг АҚШ доллари эгаси бўлиши мумкин.
Ушбу турнирда ҳамюртимизга 4 карра жаҳон шахмат тожи эгаси, 2023 йилда Самарқанда ўтказилган рапид ва блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ғолиби Магнус Карлсен ҳам рақиб бўлиши мумкин.
Турнирда Карлсендан ташқари яна 14 нафар жаҳоннинг энг кучли шахматчиси қатнашиши кутилмоқда.
Турнирда Карлсендан ташқари яна 14 нафар жаҳоннинг энг кучли шахматчиси қатнашиши кутилмоқда.