Новости
«Tata Steel India» турнирида Нодирбек 7-ўринда бормоқда
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича ўтказилаётган «Tata Steel India» турнирида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 3-тур якунларига кўра, 1.5 очко жамғарган ҳолда 10 нафар кучли шахматчилар орасида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Нодирбек 4-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха билан куч синашади.
«Sehrli Shahmat» клуби Нодирбекка омад тилайди!