Новости

“FIDE” рейтингида шаxматчиларимизнинг ўрни қандай?

Халқаро шахмат федерациясининг эълон қилган ойлик рейтингида мамлакатимизнинг энг кучли 3 шахматчиси кучли 100 таликдан жой олди.

Нодирбек Абдусатторов 2725 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 24-поғонасидан ўрин эгаллаган бўлса, Рустам Қосимжонов 2673 очко билан 67-ўринни қайд этди. Шунингдек, рейтингнинг 82-ўрнида Жавоҳир Синдоров 2659 очко билан бормоқда.

Энг кучли 20 ёшгача бўлган шахматчилар юзлигида Нодирбек Абдусатторов 2725 очко билан 3-ўринни эгаллади. Жавоҳир Синдоров 2659 очко билан 9-поғонадан жой олди. Ушбу жадвалнинг 81-ўрнини Муҳиддин Мадаминов — 2471очко билан банд этди.

Мазкур ёш тоифасидаа қизлар рейтингида Афруза Ҳамдамова 35, Умида Омонова эса 40 поғонадан жой олди.

Рапид йўналишида эса вазият қуйидагича кўриниш олди:

26. Нодирбек Абдусатторов — 2703.

58. Рустам Қосимжонов — 2648.

Рапид бўйича 20 ёшгача шахматчилар кучли 100 талиги:

3. Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2703.

7. Жавоҳир Синдоров (2005) — 2596.

54. Муҳиддин Мадаминов (2006) — 2415.

Рапид бўйича 20 ёшгача қизлар кучли 100 лиги:

14. Умида Омонова (2006) — 2215.

37. Афруза Ҳамдамова (2009) — 2112.

Блиц йўналиши:

25. Нодирбек Абдусатторов — 2708.

Блиц бўйича хотин-қиз шахматчилар рейтинги

43. Умида Омонова (2006) — 2320.

59. Афруза Ҳамдамова (2009) — 2295.

Блиц йўналишида 20 ёшгача шахматчилар кучли 100 лиги:

3. Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2708.

11. Жавоҳир Синдоров (2005) — 2602.

28. Муҳиддин Мадаминов (2006) — 2491.

Блиц йўналишида 20 ёшгача қизлар кучли 100 лиги:

5. Умида Омонова (2006) — 2320.

8. Афруза Ҳамдамова (2009) — 2295.

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button