Новости
“XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири
Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида “XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнирига старт берилади.
Илк марта ташкил этилаётган турнирда қатнашаётган 20 нафар шахматчининг 8 нафари хорижий меҳмон гроссмейстерлар бўлиб, улар орасида Александр Грисчук (2731), Шахрияр Мамедяров (2703), Жорден Ван Форест (2682) ҳамда Парҳам Магҳсоодлоо (2660) ҳам бор.
Турнир рапид форматида, 2 та гуруҳда 9 турдан иборат бўлади. Умумий соврин жамғармаси — 70 минг АҚШ доллари.
«Sehrli Shahmat» клуби ҳамюртларимизга омад тилайди!