Нодирбек Абдусатторов Германияда кучлилар билан курашга киришмоқда
Бугун, 16 февралдан шахмат ишқибозларининг диққат эътибори Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича бошланаётган “WR Chess Masters” турнирига қаратилади.
Соврин жамғармаси 140 минг еврони ташкил этган нуфузли турнирда жаҳон шахматининг ўн нафар ёрқин юлдузи – россиялик Ян Непомняший, ҳиндистонлик Аниш Гири, АҚШлик Уэсли Со, Ливон Аронян, польшалик Ян-Кшиштоф Дуда, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, ҳиндистонлик Гукеш, германиялик Винсент Кеймер, ҳиндистонлик Ромишбабу Праггананадаа, россиялик Андрей Есипенко ғолиблик учун кураш олиб боради.
9 турдан иборат баҳсларда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони, 44-шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов дастлабки турда Ян Непомняшийга қарши қора доналарда ҳаракатланса, эртага 17 февраль куни ўтадиган 2-турда оқ доналарда Андрей Есипенко билан, 18 февраль кунги 3-турда Ливон Аронян билан куч синашади.
“WR Chess Masters” турнири 26 февралга қадар давом этади.
«Sehrli Shahmat» клуби Нодирбекка омад тилайди!