Новости
Синдоров ғалаба қозонди ва пешқадамликка яқинлашди
Синдоров ғалаба қозонди ва пешқадамликка яқинлашди
«Challengers» гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров АҚШлик Мишра Абҳиманю устидан ишончли ғалабага эришди. Партия давомида Жавоҳир деярли қийинчиликка дуч келмади.
Ушбу ғалабадан сўнг Синдоров 6 очко жамғарди ва 1-ўринга қайтган туркиялик Мустафо Йилмаздан атиги ярим очко ортда қолмоқда.
Бугун у нидерландиялик Эрвин Лами билан куч синашади.
«Sehrli Shahmat» клуби жамоаси Жавоҳирга омад тилайди!