Новости
Нодирбекда дуранг, Жавоҳирда мағлубият
Кеча “Tata Steel Chess-2023” турнирининг 8-турида Нодирбек Абдусатторов тажрибали Левон Аронян билан дуранг ўйнади. Ушбу натижадан сўнг Нодирбек 6 очко билан турнир пешқадамлигини сақлаб турибди. Унинг яқин таъқибчиларида 5 очко бор.
Эртага ҳамюртимиз немис гроссмейстери Винсент Кеймер билан куч синашади.
«Challengers» гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдаров эса афсуски кеча Мустафо Йилмаздан мағлуб бўлди. Жавоҳир ҳозирда 5 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Эртага Жавоҳир 9-турда АҚШ шарафини ҳимоя қилувчи Мишра Абҳиманю билан куч синашади.
Бугун турнирда дам олиш куни, ўйинлар ўтказилмайди.