Новости

Нодирбек Абдусатторов: “Энг катта орзуим жаҳон шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келиш”

Нодирбек Абдусатторов: “Энг катта орзуим жаҳон шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келиш”

44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби, рапид бўйича 2021 йилги жаҳон чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар совриндори Нодирбек Абдусатторов нафақат мамлакатимиз спортида, балки жаҳон шахмат оламида катта мавқега эга шахматчилардан бири саналади.

Ўтган 2022 йил истеъдодли шахматчимиз ҳаётида унутилмас воқеаларга бой бўлди. 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликка эришди. “Tata Steel Chess India” турнири, Бокудаги “Вугар Гашимов” хотирасига бағишланган VIII халқаро турнир, Туркия, Исландия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлардаги нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этди. Йилнинг энг сўнгги мусобақаси – рапид ва блиц йўналишларида Алматида ўтган жаҳон чемпионатида ўз имконияти даражасида қатнаша олмади.

Жаҳон шахмат мутахассислари томонидан “Ўзбек вундеркинди”, дея таъриф берилган Нодирбек Абдусатторов учун йил қандай кечди? Эришилган натижалардан шахматчимизнинг кўнгли тўлдими? У билан ўтказган суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

Интервью: https://clck.ru/33C4xG

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button