Новости

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада қатнашмоқда

Бугун – 29 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида дунёнинг энг нуфузли шахмат мусобақаларидан бири бўлган «Tata Steel Chess India-2022» халқаро турнири бошланмоқда.

Тезкор шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ва 44-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов, Фишер усули бўйича янги жаҳон чемпиони Хикару Накамура, Уэсли Со, Шаҳриёр Мамедяров, Гукеш ва бошқа донгдор шахматчилар иштирок этаётган мазкур халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси эркаклар ва аёллар йўналишларига алоҳида тарзда 41500 АҚШ доллари этиб белгиланган.

Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирдаги илк баҳсларни ҳиндистонлик Аржун, Нихал Сарин ва америкалик Накамура Хикаруга қарши ўтказади.

Шахматчилар халқаро турнир мобайнида рапид ва блис йўналишларида баҳс олиб боради.

Бугун бошланаётган рапид йўналишидаги ўйинлар 1 декабргача давом этади. Ундан кейин шахматчилар 3-4 декабрь кунлари блис баҳсларида куч синашади.

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button