Нодирбек муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини ҳал қилди
Исландияда ўтаётган шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» мусобақасида Нодирбек Абдусатторов 1-турда Ян Непомняшийга қарши дона сурди. Нодирбек иккита ўйинда ҳам россиялик тажрибали гроссмейстерни мағлуб этди. 2-турда эса америкалик Уэсли Со таслим этилди — битта ғалаба ва дуранг.
Нодирбек 3 ва 4-турда мезбонлар вакили, исландиялик Ҳйёрвар Стейн Гретарссонга қарши ўйнади ва ҳар иккала партияда ҳам ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Нодирбек ўз ҳисобидаги очколар сонини 8 тага етказиб олди ва гуруҳ босқичи якунланишига 2 тур қолганда ярим финал масаласини ҳал қилди. 27 октябрь куни ўзбекистонлик шахматчи 5-турда Ян Непомняшийга қарши иккита ўйин ўтказса, 6-турда америкалик Уэсли Со билан ўйин кутмоқда.
Маълумот учун, мусобақанинг мукофот жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб 150 минг долларга эга чиқади.
«Sehrli Shahmat» клуби Нодирбекка ғалаба тилайди!