Новости

Йигитларимиз Германияни, қизларимиз Шимолий Македонияни мағлуб этишди

Шахмат олимпиадасининг 8-турида йигитларимиз Германия терма жамоасини 2,5-1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Жаҳонгир Воҳидов рақиблари билан дуранг ўйнашди. Нодирбек Якуббоев эса ҳам ўзининг, ҳам жамоамизнинг ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг йигитларимиз 6 та ғалаба ва 2 та дуранг билан 3-ўринда боришмоқда.

Эртага йигитларимиз турнир пешқадами Арманистон терма жамоасига қарши дона суради. Ҳозирча Ўзбекистон ва Арманистон жамоалари мағлубиятга учрамаган иккита жамоа бўлиб турибди. Қолган барча жамоалар камида бир марта мағлуб бўлишган.

Эртага даҳшат жанг бўлади!!! Йигитларимизга омад.

***

Қизларимиз ҳам бугун Шимолий Македония устидан 2,5-1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Нилуфар Якуббоева мағлуб бўлди, Мафтуна Бобомуродова дуранг ўйнади.

Умида Омонова ва Афрўза Ҳамдамова эса ғалаба қозонди.

Қизларимиз 5 та ғалаба билан 40-ўринда боришмоқда. Эртага Исроил терма жамоаси билан куч синашади.

Ўзбекистонлик шахматчиларга эртанги баҳсларда чин дилдан омад тилаймиз.

©@xushnudbek

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button