Йигитларимизда йирик ғалаба, қизларимиз мағлуб бўлишди
Шахмат олимпиадасининг 5-турида йигитларимиз Словакия терма жамоасига ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 4 та ғалаба ва 1 та дуранг бор.
Бугунги йирик ғалаба эвазига Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Эртага йигитларимизни яна бир жиддий синов кутиб турибди. Улар эртага мусобақанинг 2-рақамли жамоаси, мезбонлар Ҳиндистон терма жамоасига қарши дона суради. Эртанги баҳсда йигитларимизга чин дилдан омад тилаймиз!
***
Қизларимиз эса бугун Вьетнам терма жамоасига мағлуб бўлишди. Мафтуна Бобомуродова дуранг ўйнади, қолган вакилларимиз афсуски мағлуб бўлишди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та ғалаба, 2 та мағлубият билан 54-ўринда бормоқда. Эртага қизларимиз Шотландия терма жамоасига қарши дона суради. Уларга ҳам омад тилаймиз!
©@xushnudbek