Бугун йигитларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди
Бугун йигитларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров ғалаба қозонди. Нодирбек Якуббоев ҳамда Шамсиддин Воҳидов дуранг ўйнашди. Умумий ҳисобда терма жамоамизга ғалаба ёзилди.
Қизларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тўртала шахматчимиз ҳам рақибларига ҳеч қандай имкон қолдиришмади.
3-турдан кейин йигитларимиз қўшимча натижаларга кўра 4-ўринда боришмоқда. Қизларимиз эса 51-ўринда.
Олимпиаданинг 4-тури эртага бўлиб ўтади. Унда йигитларимиз турнирнинг 1-рақамли жамоаси АҚШ терма жамоасига қарши дона суради. Фабиано Каруана, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес Перес, Сэм Шенкленд каби дунёнинг энг етакчи ва тажрибали (барчасининг рейтинги 2700+) шахматчиларига қарши ёш йигитларимиз беллашади.
Қизларимиз эса Доминикан Республикасига қарши дона суради.