Новости
Нодирбек Абдусатторов 5th Sharjah Masters 2022 шахмат турнири ғолибига айланди
Нодирбек Абдусатторов БААда бўлиб ўтаётган Халқаро 5th Sharjah Masters 2022 шахмат турнирида чемпионликни қўлга киритди. У БАА вакили Салем Салеҳ билан бир хил 7 очкодан жамғарган бўлсада, ўзаро баҳсдаги ғалаба эвазига биринчи ўринни эгаллаган.
Шунингдек, 5th Sharjah Masters 2022 шахмат турнирида Нодирбек Абдусатторовдан ташқари яна тўрт нафар ўзбекистонлик шахмат усталари иштирок этишган — Жавоҳир Синдаров (14-ўрин), Шамсиддин Воҳидов (18-ўрин), Нодирбек Якуббоев (46-ўрин) ва Хумоюн Бекмурадов (67-ўрин). Мусобақада 80 нафар шахматчи қатнашган.
«Sehrli Shahmat» клуби барча шахматчиларимизни табриклайди!