Новости

Шахмат олимпиадаси Самарқандда ўтказилиши мумкин

Туризм ва спорт вазирлигида мамлакатимизда шахмат спортини оммалаштириш, шахмат мактаблари фаолиятини кучайтириш ва халқаро гроссмейстерлар сафини кенгайтиришга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Aзиз Aбдуҳакимов қатнашган очиқ мулоқотда шахмат мураббийлари, етакчи гроссмейстерлар, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон даъвогарлар сафига киритилганлиги маълум қилинди. Агар ушбу имконият қўлга киритиладиган бўлса, мазкур нуфузли мусобақа Самарқанд шаҳрида ўтказилиши таъкидланди.

Шахмат олимпиадасини ўтказиш борасида мамлакатимизга Ҳиндистон ҳамда Венгрия давлатлари даъвогарлик қилишади.

Манба: ЎзА

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button