Новости
Ҳумоюн Бекмуродов ФИДЕ спорт устаси унвонига сазовор бўлди
Ёш ва иқтидорли шахматчиларимиздан бири 12 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов ФИДЕ спорт устаси унвонига сазовор бўлди.
Ҳумоюн Бекмуродов 2017 йилдан ФИДЕ таснифидаги мусобақаларда қатнашиб келади. Кўплаб турнирларда ғолиб ва совриндор бўлган. 2020 йили онлайн Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.
Маълумот учун, дунё шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер мақомини америкалик Aбхиманю Мишра 2021 йили қўлга киритганди. У ўшанда 12 ёшу, 4 ой, 25 кунлик, дея қайд этилган.