Новости
Шахмат федерациясига янги раис сайланди
Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилий масала кўрилди.
Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди.
Ушбу вақтга қадар Федерация раиси лавозимини президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Дмитрий Ли эгаллаб келаётганди.