Хумоюн Бекмуродовга Президент совғаси — Spark автомобили топширилди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Esports Uzbekistan, Full Level Esports ҳамда UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари ҳамкорлигида «Янги йилга спорт билан!» шиори остида ташкил этилган оммавий спорт фестивалида шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатининг Grand Final баҳслари ғолиблари тақдирланди.
Grand Final мусобақасида ғолиб бўлган шахмат бўйича 5 карра Ўзбекистон, 9 маротаба Осиё ва 5 бора Жаҳон чемпионати ғолиби Хумоюн Бекмуродовга Президент совғаси — Spark автомобили топширилди.
Маълумот учун шахмат бўйича Ўзбекистон иккинчи онлайн чемпионати 2020 йил 20 июлдан 15 ноябрга қадар ўтказилган. Чемпионатнинг 50 та саралаш босқичида жами 6 650 нафар иштирокчи қамраб олиниб, улар орасидан 500 нафар сараланган шахматчи бош соврин – Spark автомобилини қўлга киритиш учун шу йил 28-30 декабр кунлари пойтахтимиздаги «Миллий» стадионида ўтказилган Grand Final'да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
«Sehrli shahmat» клуби Хумоюнни ушбу ғалаба билан табриклайди.