Новости

«Марказий Осиё Шахмат Фестивали» якунланди

20-29 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида мукофот жамғармаси 12 минг евролик “Марказий Осиё шахмат фестивали” бўлиб ўтди.

Марказий Осиё шахмат фестивали доирасида учта турнир ўтказилди. Асосий мусобақа – бу 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати эди. Қолаверса, уч гуруҳда рапид (тезкор шахмат) бўйича ва мактаб ўқувчилари ўртасида ҳам мусобақа ташкил этилди. Шунингдек, ФИДЕ арбитрлари учун халқаро семинар ҳам ўтказилди.

Федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкил этишлари учун 20 та шахмат соатлари тақдим этилади.

Мусобақада 6 мамлакат, яъни Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан жами 200 нафардан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун дона суришди.

Шахмат фестивалида стандарт йўналишида ғолиб бўлган ўғил болалар 3 000 евро, қизлар эса 1 500 евро пул мукофоти билан тақдирланди.

Қизлар ўртасидаги ғолиблар:

1. Якуббаева Нилуфар (Ўзбекистон) – 1 500 евро

2. Балабаева Хения (Қозоғистон) – 700 евро

3. Сапарова Ситора (Ўзбекистон) – 500 евро

4. Салимова Асал (Ўзбекистон) – 400 евро

5. Абдусатторова Баҳора (Ўзбекистон) – 200 евро

6. Омонова Умида (Ўзбекистон) – 100 евро

Ўғил болалар ўртасидаги ғолиблар:

1. Абдусатторов Нодирбек (Ўзбекистон) – 3 000 евро

2. Якуббаев Нодирбек (Ўзбекистон) – 2 000 евро

3. Сайдалиев Саидакбар (Ўзбекистон) – 800 евро

4. Воҳидов Шамсиддин (Ўзбекистон) – 700 евро

5. Синдаров Жавоҳир (Ўзбекистон) – 600 евро

6. Атабаев Сапармурод (Туркманистон) – 500 евро

7. Агманов Жандос (Қозоғистон) – 400 евро

8. Нурмамедов Азат (Туркманистон) – 300 евро

9. Касимов Али (Ўзбекистон) – 200 евро

10. Исомов Умар (Ўзбекистон) – 100 евро

Фото: ЎзШФ

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button