Новости

Қўшработдаги шахмат мусобақасига жаҳон чемпиони ташриф буюрди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида “Шахмат билан ҳамнафасман” шиори остидаги мусобақа ўтказилди.

Туманнинг қатор жамоат ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада 14 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳаваскор шахматчилар иштирок этишди.

Мусобақага ота-боболари қўшработлик бўлган, томирида шу элнинг бахши шоирлари ва полвонлари қони оқаётган шахмат бўйича жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров ҳам таклиф этилди.

Бугун жаҳон тан олган ёш гроссмейстерни болалигидан шахмат оламига олиб кирган, уни юксак ғалаба ва марралар сари илҳомлантирган бобоси – Комил Синдоров ҳамроҳлигида ота юртига келган Жавоҳир қўшработлик ёшларга ўз ютуқлари сири ҳақида гапириб берди, улар учун маҳорат машғулотлари ўтди.

Шунингдек, жаҳон чемпиони бир вақтнинг ўзида ўндан ортиқ иштирокчи билан дона сурди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Фото: zarnews.uz

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button